ВОҲИДОВ Восит Воҳидович (1917.13.12, Туркистон т. – 1994. 1.6, Тошкент) — жарроҳ, Ўзбекистан ФА акад. (1979), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1967). ТошМИни тугатган (1939). ТошМИ умумий жарроҳлик кафедраси мудири (1963-75). 1975 й. дан Тошкент жарроҳлик илмий маркази директори, ТошМИ госпитал хирургия кафедраси мудири. Асосий илмий ишлари кўкрак ва қорин бўшлиғи аъзолари, юрак-томир касалликлари диагностикаси ва уларни жарроҳлик йўли билан даволашни такомиллаштиришга бағишланган. В. Ўзбекистонда биринчи бўлиб юрак, ўпка, қон томирлар ва қизилўнгачда операциялар ўтказган. Жаҳон жарроҳлар ассоциациясининг ҳақиқий аъзоси (1971 й. дан), «Ўзбекистон тиббиёт журнали» бош муҳаррири (1979—92). Тошкент жарроҳлик илмий маркази, Тошкент ш. кўчаларидан бири Воҳидов номи билан аталади.