ТЎЙБОЕВА Софья Эржоновна (1913.30.1, Қозоғистон, Ғазали ш. — 1996.25.10, Душанба) — актриса, тожик миллий театри асосчиларидан. Тожикистон халқ артиста (1941). 20-й. ларда Бухородаги мактаб ҳаваскорлари, кейинроқ маҳаллий ўзбек театри спектаклларида қатнашган. 1929—31 й. лар Ҳамза театрида, 1931 й. дан Лоҳутий номидаги драма театри актрисаси. Жульетта («Ромео ва Жульетта»), Луиза («Макр ва муҳаббат»), Дездемона («Отелло»), Любовь Яровая («Любовь Яровая»), Ши Пин («Тайфун»), Сарвара («Она ҳукми») каби роллари билан танилган. Кинода Меҳринисо хола («Мен бир қизни учратдим»), Бону («Шоир қисмати»), Саидабону («Ўғлим уйланиш ёшида»), она («Зумрад»), Ходима («Кул остидаги чўғ»), Нигоройим («Меҳробдан чаён», «Ўзбекфильм») ва б. образлар яратган. 1968—84 й. лар Тожикистон театр жамияти раиси бўлган.