ТЎЛАГАНОВ Ғани Олимович

ТЎЛАГАНОВ Ғани Олимович (1935.29.5, Тошкент) — дирижёр, созанда. Ўзбекистонда (1984), Қорақалпоғистонда (1987) хизмат кўрсатган санъат арбоби. Тошкент консерваториясини қашқар рубоби ижрочилиги (1959) ва операсимфоник дирижёрлиги (1964) ихтисосликлари бўйича тугатган. «Шодлик» ансамблида созанда (1951—59), Ўзбекистон консерваториясида ўқитувчи (1959 й. дан), проф. (1999 й. дан). Самарканд опера ва балет театрида бош дирижёр ва бадиий раҳбар (1964—70). Навоий театрида дирижёр (1976—92), Ўзбек давлат филармонияси директори ва бадиий раҳбари (1979—84), Ўзбекистон консерваторияси қошидаги мусиқали театр студияси директори (1996—2003). Дирижёр сифатида бир неча опера ва балет спектаклларини, биринчи бўлиб ўзбек композиторлари асарларини (С. Бобоевнинг «Ёрилтош» ва «Фидоийлар», У. Мусаевнинг «Мангулик», Н. Зокировнинг «Рақиблар», Ҳам. Раҳимовнинг «Зафар», Ик. Акбаровнинг «Суғд элининг қоплони», М. Бурҳоновнинг «Алишер Навоий» опералари, У. Мусаевнинг «Афсоналар водийси» балети) саҳналаштирган.


Кирилл алифбосида мақола: ТЎЛАГАНОВ Ғани Олимович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АЛИШЕР НАВОИЙ
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
РАЖАБИЙЛАР
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты