ТЎЛОВ БАЛАНСИ

ТЎЛОВ БАЛАНСИ — бир мамлакатдан бошқа мамлакатларга тўловлар кўринишидаги пул маблағлари ҳаракатини акс эттирадиган жадвал, рўйхат. Тўлов баланси муайян муддат давомида мамлакат чет элларга тўлаган ва худди шу давр мобайнида мамлакатга чет элдан тушган тўловлар суммалари нисбатини тавсифлайди. Тўлов туркумига ташки қарз, унинг фоизи, четдан олинган (импорт) товарлар ва хизматлар ҳақи, хориж инвестициялари, хорижда дипломатик ишларни, иқтисодий алоқаларни юритиш харажатлари, фуқаролар ва қўшма корхоналарнинг чет элга пул ўтказмалари ва б. киради. Четдан келадиган тушумлар бошқа давлатлар қайтарган қарзлар, уларнинг фоизи, хориждаги корхоналар ва ташкилотлардан ўтказилган фойда, экспорт қилинган товарлар ва хизматлар ҳақи, бошқа юртлик фуқаролар, корхоналар, ташкилотлар, шунингдек, халқаро ёки минтақавий ташкилотлар ўтказган пулдан иборат бўлади. Четга берилган тўловларга нисбатан четдан келган тўловлар кўп бўлса Тўлов баланси фаол ҳисобланади (Т. б. сальдоси ижобий). Бундай ҳодда мамлакатга валюта кўпроқ оқиб келади, унинг валюта фонди ўсади, акс ҳодда Тўлов баланси пассив бўлиб, валюта чиқиб кетади ва валюта фонди қисқаради (Т. б. сальдоси салбий) Тўлов балансининг муҳим қисмини товарлар ва хизматлар экспорт ва импорти — савдо баланси ташкил этади (яна қ. Ташқи савдо).


Кирилл алифбосида мақола: ТЎЛОВ БАЛАНСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ФОЙДА
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты