ВУЛКАН ШИШАСИ

ВУЛКАН ШИШАСИ — аморф вулкан тоғ жинси. Ёпишқоқ нордон лавани тез совишидан ҳосил бўлади. Нордон (липарит), баъзан асосли (базальт) эффузив жинсларининг ҳаммаси Вулкан шишасидан ташкил топган бўлиши мумкин. Обсидиан, смола тоши, перлит, пемза, тахилит ва сордавалитлар Вулкан шишасидан иборат бўлиб, фақат айрим хусусиятларига қараб бир-биридан фарқланади. Кўп сувли Вулкан шишаси лаванинг денгиз остида қотишидан ҳосил бўлади. Серговак Вулкан шишаси пемза деб аталади. Пемза қурилиш саноатида ишлатилади. Ўзбекистонда Чатқол-Қурама (Ғовасой) тизмаларидаги вулкан жинсларида Вулкан шишаси учрайди.


Кирилл алифбосида мақола: ВУЛКАН ШИШАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОҒ ЖИНСЛАРИНИНГ БУРМАЛАНИШИ
ТОҒ ЖИНСЛАРИ ТУЗИЛИШИ
ОКЕАН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты