ТЎЛҚИНЛАР

ТЎЛҚИНЛАР — фазода чекли тезлик бн тарқалувчи модда ёки муҳитнинг ҳолат ўзгаришлари. Тўлқинларнинг тарқалиш жараёнида энергия фазонинг бир нуқтасидан иккинчи нуктасига узатилади, аммо зарралари кўчмайди. Турли хил (механик, иссиқлик, электромагнит) ҳолат ўзгаришларига турли хил Тўлқинлар мое келади. Эластик Тўлқинлар, сиртий Тўлқинлар, электромагнит Тўлқинлар турлари кенг таркалган. Эластик деформацияларни газ, суюқлик ва қаттиқ жисмларда тарқалиши эластик Тўлқинлар дейилади. Товуш Т. и ва Ер қобиғидан сейсмик Тўлқинлар эластик Тўлқинларнинг хусусий холи ҳисобланади. Икки муҳит чегараси сирти бўйлаб тарқалувчи Тўлқинлар сиртий Тўлқинлар дир. Электромагнит тўлқинлар — хусусан радио тўлқинлар, ёруғлик Т. и, ультрабинафша Тўлқинлар, рентген ва гамма Т. — тарқалаётган ўзгарувчи электромагнит майдонлардан иборат. Булардан ташқари гравитацион тўлқинлар ҳам мавжуд. Тўлқин жараёнлари физик ҳодисаларнинг деярли барча соҳаларида учрайди. Тўлқинларни ўрганиш физика ва техника фанлари учун муҳим.

Муайян вақт ораликларида такрорланиб турадиган ҳаракатлар тебранишлар дейилади. Тебранишлар Тўлқинлар таркалиш йўналиши бўйича бўлса, бўйлама Тўлқинлар, (раем, а), тарқалиш йўналишига перпендикуляр бўлса, кўндаланг Тўлқинлар дейилади (раем, б). Бўйлама Тўлқинлар тарқалаётганда муҳит зарралари Тўлқинлар тарқалаётган йўналиш бўйлаб тарқалади. Кўндаланг Тўлқинларда эса муҳит зарралари Тўлқинлар йўналишига перпендикуляр йўналиш бўйлаб тебранади. Газлар, суюқликлардаги эластик Тўлқинлар бўилама Тўлқинлар дир. Қаттиқжисмлардаги эластик Тўлқинлар (жумладан, Ернинг сейсмик Тўлқинлари) бўйлама Тўлқинлар шаклидагина эмас, кўндаланг Т. ҳам бўлиши мумкин (муҳит зарраларининг тебранишлари Т. тарқалиши йўналишига перпендикулярдир). Электромагнит Т. кўндаланг Т. дир, уларда тебранувчи электр майдон ва магнит майдон кучланганликларининг йўналишлари Т. тарқалиши йўналишига перпендикуляр бўлади. Механик Т. манбаи ташқи куч таъсирида ҳолати ўзгаришга мойил бўлган чекли жисм ва моддалар бўлиб, электромагнит Т. манбаи тебраниш контури ва ҳаракатланаётган зарядлар ҳисобланади. Тўлқинларнинг хоссаларини ўрганишда унинг параметрларидан, яъни амплитудаси, узунлиги, частотаси, унинг тарқалиш тезлиги, фазаси, тўлқин вектори ва б. катталиклардан фойдаланилади. Тўлқинлар частотаси, фазаси ёки амплитудасининг ўзгаришини Т. модуляцияси дейилади. Аниқ параметрнинг ўзгаришига қараб мое модуляция — частота модуляцияси, фаза модуляцияси, амплитуда модуляцияси рўй беради.

Ихтиёрий шаклдаги ҳар қандай Т. гармоник Т. йиғиндиси деб қаралиши мумкин. Вақтнинг ҳар бир моментида фазонинг чекланган кичик қисмидаги жуда яқин частоталарга эга Т. тизими Т. гуруҳи ёки Т. пакети дейилади. Умуман Т. фронти ва Т. пакетининг бирор, мас., максимал амплитудаси турли тезликлар бн тарқалади. Тўлқинлар фронти тезлиги бирор ўзгармас фаза тезлигидир, шу сабабли бу тезлик фазавий тезлик дейилади. Тўлқинлар пакетига тегишли аниқ амплитуда тезлиги гуруҳий тезлик дейилади. Тўлқинлар тарқалишида энергия гуруҳий тезлик бн тарқалади.

Турли Т. учун интерференция, дифракция, синиш, қайтиш, қутбланиш ва б. ҳодисалар бир хил крнуниятлар асосида боради. Тўлқинларнинг гравитацион ва глюон турлари тажрибада тасдикланмаган.

Ад: Виноградова М . Б ., Руденко О. В., Сухорукое А. П., Теория волн, М., 1973; Исакевич М. А., Общая акустика, М., 1973; Брагинский В. Б., Полпарев А. Г., Удивительная гравитация, М., 1987.

Назар Тўраев.


Кирилл алифбосида мақола: ТЎЛҚИНЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФИЗИКА
ЕР
ЁРУҒЛИК
РЕНТГЕН НУРЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты