ВУЛКАНИЗАЦИЯ

ВУЛКАНИЗАЦИЯ — 1) каучукни резинага айлантириш жараёни. Вулканизация агентлари (олтингугурт, органик пероксидлар, баъзи синтетик смолалар) иштирокида ёки ионловчи радиация таъсирида амалга оширилади. Вулканизацияда пластик каучукнинг барча физик-механик хоссалари яхшиланиб, резинага айланади. Каучукни олтингугурт билан ишлаш натижасида тўрсимон тузилиш (структура) ҳосил бўлади. Вулканизацияни турли хил органик моддалар ва тезлаткичлар (активаторлар — ZnO, MgO ва б.) билан тезлатиш мумкин. Бу жараён 140…200° да бажарилади. Вулканизация қорақуя иштирокида олиб борилса, тезлиги ортади. Каучукка 0,5—5% олтингугурт қўшилса, камера ва покришка ясаладиган юмшоқ резина ҳосил бўлади. Олтингугурт миқдори 30—50%га етказилса, эластик бўлмаган қаттиқ резина (эбонит) олинади. Каучукни олтингугурт билан Вулканизация иссиқ В. дейилиб, уни биринчи марта 1839 й. Ч. Гудьир (АҚШ) очган. 1846 й. да А. Парке совуқ Вулканизация жараёнини таклиф килди. Кейинги вақтларда олтингугуртсиз ва қиздирмай Вулканизация реакциясини ўтказиш мумкинлиги аниқланди. Ионловчи радиация (кобальтнинг радиоактив гамманурланиши, тезлатилган электронлар оқими) ёрдамида олиб бориладиган Вулканизацияга радиацион Вулканизация дейилади. Бу усулда кимёвий таъсирларга ва иссиққа чидамли резиналар олинади;

2) автомобиль, велосипед, мотоциклнинг резина камералари ва покришкаларини ямаш. Махсус аппарат — вулканизатор ёрдамида амалга оширилади;

3) қоғозга кимёвий ишлов бериб, унинг пишиқлигини, қовушоқлигини, электр изоляция хоссаларини яхшилаш; 4) қоғоз ва б. толали материаллардан пишиқ чармсимон материал — вулканфибра олиш. Вулканфибрадан тасмалар, жомадонлар, изоляция пластиналари ва б. буюмлар тайёрланади.


Кирилл алифбосида мақола: ВУЛКАНИЗАЦИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
КАУЧУК
ХИТОЙ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты