ВУЛЬФЕНИТ [австриялик минералог Ф. Вульфен (1728—1805) номидан] — вольфраматлар ва молибдатлар синфига мансуб минерал, кимёвий формуласи РЬ[МоО4]. Тетрагонал сингонияли, квадратчалар шаклидаги кристаллар. Ранги сариқ, бўз ранг, қўнғир, гоҳо рангсиз, олмоссимон ялтироқ. Қаттиқ-лиги 3,5. C.of. 6,3—7,0. Қўрғошин-қалай конларининг оксидланиш зонасида ҳосил бўлади. Қўрғошин ва озроқ миқдорда молибден олинадиган руда. Жа-зоир, Австралия, АҚШ, Югославия ва б. жойларда йирик конлари бор. Ўзбекистонда қўрғошин ва қалай конларида (Олмалиқда ва б. жойларда) топилган.