ВЬЕНТЬЯН

ВЬЕНТЬЯН — Лаос пойтахти, Меконг дарёсининг чап соҳилидаги порт. Ало-ҳида маъмурий бирлик қилиб ажратилган. Аҳолиси 531,8 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Вьентьянга 13-а. да асос со-линган. 16—18-а. бошларида (вақгвақ-ти б-н) Лансанг давлатининг пойтахти, 1899 й. дан Франция Лаоси маъмурий маркази, 1946—75 й. ларда Лаос қироллигининг пойтахти бўлган. 1975 й. дек. дан Лаос Халқ Демократик Республикаси пойтахти. Вьентьянда давлатнинг асосий олий органлари жойлашган. Мамлакатнинг муҳим савдо маркази. Автомобиль йўллари ва Меконг дарёси орқали қўшни мамлакатлар билан боғ-ланган. Аэропорт бор. Мамлакатнинг деярли барча импорт ва экспорти Вьентьян орқали ўтади. Саноати шоли оқловчи, кўн, ип газлама ва шойи, кимхоб, мебель ишлаб чиқарувчи майда корхона-лардан иборат. Ун-т, инт-лар, Мил-лий кутубхона, музейлар бор. Меъмо-рий ёдгорликлари: Фра-Кео (1565), Сисакет (1820) ибодатхоналари, қирол саройи ва б.


Кирилл алифбосида мақола: ВЬЕНТЬЯН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ЛАОС
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты