ТЎПОЛОНДАРЁ

ТЎПОЛОНДАРЁ — Сурхондарё вилоятидаги даре. Ҳисор тизмасининг жан. ён бағридан бошланади. Сурхондарёнинг энг серсув ўнг ирмоғи. Уз. 117 км. Сув йиғиш майд. 2200 км2. Энг юқори оқими Сариосиё ёки Кррасув, сўнгра Талишуш деб аталади. Ғовасой қўшилгандан сўнг Тўполондарё номини олади. Бошланиш жойидан Зарчўп қишлоғига қадар чуқур ва тор, баъзи жойида каньонсимон водийдан оқади. Водийнинг кенглиги 20—30 м дан 200 м гача. Зарчўп қишлоғидан ўтгандан сўнг дарё водийси бир оз кенг, ён бағирлари қия. Тоғлар орасидан чиққач, қайирдан ташқари яна 3 та кўҳна қайир (терраса) ҳосил бўлган.

Тўполондарёнинг бир қанча ирмоқлари бор. Улардан энг йириклари: чапдан — Ойбексув (21 км), Ховатсой (42 км), Киштутсой (61 км), Дашнобод (64 км); ўнгдан — Шатрут (25 км), Чош (37 км); Баландсой (18 км). Тўполондарё асосан, мавсумий қор ва музликлар сувидан тўйинади. Ҳавзасида умумий майд. 22,5 км2 га яқин музлик ва қррликлар мавжуд. Қор чизиғи ўртача 3900 м баландда. Энг кўп суткалик сув сарфи (470 м3/сек.) 1941 й. январь ойида ва энг кам сув сарфи (5,48 м3/сек.) 1946 й. декабрь ойида кузатилган. Йиллик сув ҳажмининг 51,8% март — июнь, 37,4% июль — сент., 10,8% окт. — фев. ойларида оқиб ўтади. Бир йилда ўртача 850 минг т лойқа олиб келади. Дарё водийсида ёнғоқзор, арчазор, яйловлар бор.

Тўполондарёдан чиқарилган Ҳазорбоғ канали Денов, Шўрчи, Қумқўрғон туманларини сув бн таъминлайди.


Кирилл алифбосида мақола: ТЎПОЛОНДАРЁ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
АМУДАРЁ
ТОШКЕНТ
СИРДАРЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты