ТЎРАЕВ Исҳоқ Латипович (1960. 24.2, Шахрисабз тумани) —актёр, реж. Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби (1998). Тошкент театр ва рассомлик санъати интини тугатган (1983). Уз фаолиятини 1976—77 й. ларда Шахрисабз халқ театрида ҳаваскор актёр сифатида бошлаган. 1983—85 й. лар Сурхондарё театрида, 1985—87 й. лар Қашқадарё театрида актёр. 1991—93й. ларда «Мулоқот» театрстудиясида актёр, реж. ёрдамчиси сифатида фаолият кўрсатган. 1993 й. дан «Эски мачит» театрстудиясининг бадиий раҳбари. «Аёл апвасти ёхуд ҳароратли айиқ» (П. Мериме), «Шайх Санъон» (ўзи Шайх Санъон ролида, Ф. Атторнинг «Мантиқ уттайр», Навоийнинг «Лисон уттайр» достонлари асосида), «Найман она нидоси» (Жўламон ролида, Ч. Айтматовнинг «Асрга татигулик кун» асари асосида, «Крбил ва Ҳобил» (Қобил ролида, Байроннинг «Каин» асари асосида), «Рақсу самоъ» (Шоҳ Баҳром ролида, Навоийнинг «Сабъаи сайёр» асари асосида) каби спектаклларни саҳналаштирган. «Манқуртларга берманг дунёни» номли театрлашган томошаси мамлакатимизнинг барча вилоятларида намойиш этилди.