ТЎРАҚЎРҒОН

ТЎРАҚЎРҒОН — Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги шаҳар (1979 й. дан). Туман маркази. Вилоят маркази (Наманган ш.) дан 12 км. Яқин т. й. станцияси — Тўрақўрғон (5 км). Аҳолиси 22,6 минг киши (2004). Шаҳар ёнидан Косонсой оқиб ўтади.

Тўрақўрғонда «ОҳангарIII», «Коопагрофирма» акциядорлик жамиятлари, «Ширинлик» Ўзбекистон—Голландия, «Ахсикент» қўшма корхоналари фаолият кўрсатади. 6 қурилиш корхонаси, 55 савдо, 25 умумий овқатланиш, 62 маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, қ. х., курилиш ва маиший хизмат кўрсатиш, касбҳунар коллежлари ва иқтидорли болалар лицейи, 6 умумий таълим мактаби, маданият саройи, 2 музей, 4 кутубхона, 7 тиббиёт муассасаси, шу жумладан, марказий касалхона, катталар ва болалар поликлиникалари, тез ёрдам маркази бўлими фаолият кўрсатади. Шаҳар ёнидан Наманган — Тошкент автомагистрали ўтган. Наманган — Т. йўналишида троллейбуслар қатнови йўлга қўйилган.


Кирилл алифбосида мақола: ТЎРАҚЎРҒОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты