ТЎРҚАНОТЛИЛАР

ТЎРҚАНОТЛИЛАР (Neuroptera) тўла ўзгариш бн ривожланувчи ҳашаротларнинг туркуми. 500 га яқин тури маълум. Асосан, тропик мамлакатларда кўп тарқалган. Танасининг уз. 2—20 мм, қанотлари ёзилганда 6—75 мм. 4 та пардали қанотида томирлари тўрсимон жойлашган (номи шундан). Катта ёшдагиларининт оғиз аппарати кемирувчи типда, личинкалари санчиб сўрувчи. Етук ҳашаротлар қуруқликда яшайди. Личинкалари сув қирғоғида, ўсимликларда (тиллакўзлар), каналлар ва червецлар колониясида, чучук сув булутларида ривожланади. Тўрқанотлилар йиртқич; ҳашаротлар ва б. бўғимоёклилар бн овқатланади. Личинкалари тутган ўлжасини жағлари бн тишлаб яралайди ва шу яра орқали ҳазм ширасини юборади, тайёр суюқ маҳсулотни сўради. Зараркунандаларни еб, фойда келтиради.


Кирилл алифбосида мақола: ТЎРҚАНОТЛИЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ФОЙДА
ҲАШАРОТЛАР
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты