ТЎРҒАЙ — Қозоғистондаги дарё. Уз. 825 км, ҳавзасининг майд. 157 минг км2. Ўрта оқимида сувининг ўртача сарфи 9 м3/сек. Қозоғистон паст тоғларининг ғарбий чеккасидан бошланадиган Қоратўрғай ва Жалдама дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Асосан, Тўрғай сойлигидан оқиб ўтиб, Шалқартенгиз ботиғида тугайди. Қордан тўйинади. Нояб. да музлаб, апр. да муздан бўшайди. Ёзда қуйилиш жойида суви шўрланади.