ТЎРҒАЙ ПЛАТОСИ, Тўрғай супасимон ўлкаси — Қозоғистоннинг шим. ғарбидаги платосимон қир. Шим. да Ғарбий Сибирь текисдиги, ғарбда Жан. Урал ва Муғожар тоғлари этаклари, шаркда Қозоғистон паст тоғлари, жан. да Турон пасттекислиги бн чегарадош. Тўрғай платоси чекка қисмининг мутлақ бал. 200—300 м. Тўрғай сойлиги (йўлаги)ни ҳам ўз ичига олади. Меридионал йўналишда 630 км, кенглик бўйлаб 300 км га чўзилган. Тўрғай платоси тўлқинсимон текислик бўлиб, асосан, пастроқ қирлар (супа тоғлар) ва ясси текисликлардан иборат. Улар орасида эса қуруқ водийлар жойлашган. Платода шамол ва суффозион жараёнлар натижасида вужудга келган ботиқчалар кўллар бн банд.
Тўрғай платосининг ўрта қисми пастроқ (Тўрғай сойлигида 80—150 м га пасаяди). Платонинг замини палеозой даври кристалли тоғ жинсларидан тузилган, уларнинг устини қалин мезозой ва кайнозой ғовак жинслари (гил, мергель, қум, конгломерат ва б.) қоплаган. Иқлими кескин континентал ва қуруқ, қиши совуқ ва узоқ, ёзи иссиқ. Жан. га борган сари қурғоқчил. Янв. нинг ўртача траси шим. қисмида —15°, — 16°, жан. да —13°, —14°. Июлнинг ўртача траси шим. да 23°, жан. да 25°. Баъзи йиллари қишда тра —45°, —46° га пасаяди, ёзда эса 42°, 44°га кўтарилади. Йиллик ёғин, шим. да 3000— 3500 мм, жан. да 150—200 мм. Даре кам, шим. га Тобол ва унинг тармоғи — Убаган, жан. га қараб Тўрғай, Ирғиз ва б. дарёлар оқади. Йирик кўллари: Қушмурун, Оқсаут, Сариқара, Тентексўр, Қарасўр ва б. Тўрғай сойлигида жойлашган. Тўрғай платосининг шим. қисми дашт ландшафтларидан иборат. Оч рангли қоратупроқлар, жан. да каштан, қўнғир тупроқлар тарқалган. Даре водийларида ўтлоқ, кўллар атрофида шўрхокботқоқ тупроқиар учрайди. Ўсимликлардан шим. қисмида чалов, бетага, жан. да чалов, бетага бн бирга бурган, шувоқ, шўралар, даре, кўл бўйларида қарағай, тол, терак ва қамишзорлар тарқалган.
Ёввойи ҳайвонлардан юмронқозиқ, қўшоёқ, сичқон, бўри, тулки, бўрсиқ ва б. яшайди. Қушлардан тувалоқ, бизғалдоқ, тўрғай, кўлларда ўрдак, ғоз ва б. учрайди. Темир, кўмир, боксит, туз конлари бор. Донли экинлар экилади. Чала чўл зонасида жойлашган жан. қисмидан яйлов сифатида фойдаланилади. Тўрғай платосида йирик магнетит темир рудаси (Соколовск, Сарбай, Качар); боксит, кўмир конлари ва б. конлар бор. Наурзум қўриқхонаси ташкил этилган.