ХАБЕРТИОЗ

ХАБЕРТИОЗ — чорва молларининг инвазион касаллиги. Кўпроқ қўйларда учрайди, уларнинг йўғон ичагида паразитлик қилувчи Chabertia ovina нематодалари қўзғатади. Ҳайвонлар инвазион личинкаларни сув ёки ўт билан ютганда зарарланади. Кучли ориқлаш, жуннинг ҳурпайиши ва тўкилиши, камқонлик ва ич кетиш билан кузатилади. Ёш моллар ўсиш ва ривожланишдан орқада қолади.

Давоси: 1 кг вазнига 0,5 г фенотиазин ёки 0,5 г дитерезинни ҳўлланган кепакка ёки бошқа емга қўшиб бериш; нилверм препаратини тери остига юбориш ёки ичириш; 1 % ли формалин аралашмаси билан чуқур клизма қўйиш.

Олдини олиш: ҳайвонлар яйловга чиқаришдан олдин гельминтсизлантирилади.


Кирилл алифбосида мақола: ХАБЕРТИОЗ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ОКЕАН
ТЕРИ
ХОРИОПТОЗ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты