ТЎТИ БАЛИҚЛАР, скарсимон балиқлар (Scaridae) — олабуға балиқлар туркумига мансуб балиқлар оиласи. Узунлиги бир неча ўн см дан 2 м гача ва баъзан кўпроқ. Олдинги тишлари бирлашиб, тўти тумшуғига ўхшаш шаклни ҳосил қилади (номи шундан). Бундай «тумшуқ» қар қайси жағда иккитадан бўлади. Баъзан ташки қозиқ ва озиқ тишлар ҳам бор. Чиройли рангли, ўсиш давомида рангини бир неча марта ўзгартиради. 10 уруғи, 80 тури маълум. Тропик денгизлардаги коралл рифларида якка яшайди. Кечаси шилимшиқ моддадан иборат ғилофга ўралиб олади; кундузи фаол ҳаёт кечиради. Гермафродит. Кораллар ва моллюскалар бн озикланади. Тишлари ердамида рифларни узиб олиб, чайнаб майдалайди.