ТЎХТАЕВ Азамат Рамзиддинович

ТЎХТАЕВ Азамат Рамзиддинович (1946.25.4, Тошкент) — меъмор. Ўзбекистон БА академиги (1997). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор (1991). Тошкент политехника интини тугатган (1970). Тошкентдаги лойиҳалаш и. т. институтида лойиҳаловчи, катта меъмор, лойиҳа бош меъмори, гуруҳ раҳбари, директор (1963 93). Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги «Ўзинтерқурилиш» фирмасида бош директор (1993 — 95), Ўзбекистон меъморлар уюшмаси бошқаруви раиси (1998 — 2000), Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси (2000 й. дан).

Т. Ўзбекистон ва б. давлатлардаги бир қанча бино лойиҳалари муаллифи: Иссиқкўлдаги дам олиш уйи (1968), Қаршидаги мусиқали драма театри (1976), Москвадаги Ўзбекистон Республикаси элчихонаси интерьери (1978). Ўзбекистон Республикаси банклар ассоциацияси биноси (1998 — 2000) ва б. «Меҳнат шуҳрати» ордени бн мукофотланган (1999).


Кирилл алифбосида мақола: ТЎХТАЕВ Азамат Рамзиддинович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
БАНКЛАР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ТУРКИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты