ТЎХТАСИНОВ Маъмуржон Салимжонович

ТЎХТАСИНОВ Маъмуржон Салимжонович (1958.18.11, Олтиариқ тумани) — лирик хонанда, Ўзбекистон халқ артисти (2000). Тошкент маданият интини тугатган (1986). Олтиариқ маданият уйида бадиий раҳбар, мусиқа мактабида ўқитувчи (1986 — 96), «Узбекнаво» бирлашмаси Фарғона вилояти бўлимида яккахон хонанда (1997 й. дан). Овози майин, кенг диапазонли, ижро услуби Фарғона водийси ҳофизлик анъаналарига асосланган. Репертуаридан мақом йўллари («Чоргоҳ», «Сарахбори Оромижон», «Савти Сувора» ва б.), мумтоз ашула ва замонавий бастакорлар асарлари («Куча боғи», «Мустаҳзод», А. Исмоиловнинг «Гоҳогоҳо келасан», Р. Турсуновнинг «Ғамзасин» ва б.) ўрин олган. Айниқса, «Бобур» (1990, «Яхшилик»), «Лайли ва Мажнун» (1993), «Кеча ва кундуз» (1995), «Шаҳзода ва Малика» видеофильмларига айтган мумтоз ва ўзи басталаган ашулалари машхур. Тожикистон, Қозоғистон, Германия каби мамлакатларда гастролда бўлган. Ижролари 2 та грампластинка («Дилраболар», 1987; «Орзулар парвози», 1988) Ўзбекистон радиоси фоножамғармасига ёзилган. Халқаро Бобур мукофоти совриндори (1998).


Кирилл алифбосида мақола: ТЎХТАСИНОВ Маъмуржон Салимжонович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ТОЖИКИСТОН
РАЖАБИЙЛАР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МУСИҚА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты