ХАЗАРЛАР

ХАЗАРЛАР — туркий халқ. Гуннлар босқинидан сўнг (4-а.) Шарқий Европада пайдо бўлган ва Ғарбий Каспий бўйи даштида, Шим. Доғистондаги Сулак дарёси билан Куйи Волга оралиғида кўчманчи ҳаёт тарзи кечирган. Савирлар билан биргаликда X. Эрон ва Византиянинг Закавказьедаги мулкларига ҳужум қилган. X. бунда ўзаро рақобатда бўлган гоҳ Эрон, гоҳ Византия томонида туриб урушга кирган. 6-а. нинг 60-й. ларида X. Турк хоқонлигита тобе бўлишган. 7-а. ўртасида, Ғарбий Турк хоқонлиги парчалангач, унинг давоми сифатида Хазар хоқонлиги барпо этилган. Узоқ вақт Х. нинг асосий машғулоти кўчманчи чорвадорлик бўлиб қолган. 8-а. да Хазарларда уруғчилик муносабатлари емирилиб, илк мулкчилик муносабатлари шаклланган. Аҳолининг бир қисми ўтроқ ҳаётга ўтиб, деҳқончилик ва боғдорчилик билан (аввал Шим. Доғистоида, сўнгра Волга бўйида) шуғулланган. 10-а. да Хазар хоқонлиги бархам топгач, X. Дашти Қипчоқдаги туркий бижанакларга сингиб кетган.


Кирилл алифбосида мақола: ХАЗАРЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ХИТОЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РОССИЯ
ЭРОН
ВИЗАНТИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты