ХАЗИНА

ХАЗИНА — 1) давлат пули, кимматбаҳо буюмлари, умуман бойлиги сақланадиган жой;

2) яшириб қўйилган (кўпинча ер остига кўмилган) ва эгаси олмаган, кейинчалик эса тасодифан топилган қимматбаҳо буюм ва тангалар мажмуи. Қимматли тарихий манба; 3) ҳуқуқца — ер остига кўмилган ёки бошқа усул билан яшириб қўйилган, эгасини аниқлаш қийин бўлган пул ёки қимматбаҳо буюмлар. Булар давлат мулкига ўтади. Қимматбаҳо буюмларни топган шахсга қонунда белгиланган ҳолатда мукофот тариқасида ҳақ тўланади;

4) марказлашган давлатларда уларнинг молиявий захиралари мажмуи. AҚШ, Буюк Британия, Франция ва б. мамлакатларда бюджетнинг касса ижросини олиб борадиган давлат молия органи. Булар солиқ, йиғимлар ундиришни ташкил этади, X. билетлари чиқаради. Ўзбекистонда бу вазифани Молия вазирлиги ва Марказий банк бажаради.


Кирилл алифбосида мақола: ХАЗИНА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БУЮК БРИТАНИЯ
ФРАНЦИЯ
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты