ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ

ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ — турли хилдаги ўсимлик толалари, жун ва сунъий синтетик толалардан турли газламалар, ип ва б. махсулотлар ишлаб чиқарувчи енгил саноат тармоғи. Тўқимачилик саноати таркибига тўқимачилик хом ашёсини дастлабки қайта ишлаш, ип газлама, зиғир, каноп, жут толасидан газлама, шойи, жун газлама, нотўқима материаллар, тўр тўқиш, тўқимачиликатторлик, трикотаж, кигизнамат босиш соҳалари киради. Тўқимачилик саноати маҳсулотлари кийимбош ва пойабзал и. ч. да, шунингдек, мебель, машинасозлик саноати ва б. да ишлатилади. Ўзбекистонда Тўқимачилик саноати енгил саноатнинг етакчи тармоғини ташкил этади.

Тўқимачилик буюмлари и. ч. қадим замонларда пайдо бўлган. Ғўза экиш, қўлда ип тайёрлаш ва газлама тўқиш Ҳиндистон, Хитой, Миср ва Ўрта Осиёда мил. дан бир неча аср илгари маълум бўлган. Тўқимачилик саноати машиналашган и. ч. га биринчи бўлиб ўтган саноат тармогидир. Европада 18-а. нинг 2ярмидаги саноат тўнтариши шу тармоқдан бошланган.

Ўзбекистонда Тўқимачилик саноати узоқтарихга эга. Ўрта аерларда маҳаллий ҳунармандлар тайёрлаган атлас, беқасам, бахмал, банорас, занданачи, олача каби маҳсулотлар узоқ мамлакатларда машҳур бўлган, Буюк ипак йўли орқали Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларига чиқарилган. Лекин майда тарқоқ ҳунармандчиликни бирлаштириб саноат асосини яратиш ва газламалар и. ч. эса фақат 20-а. нинг 20-й. ларидан бошланди.

1926 й. да Фарғона тўқимачилик фкасининг 1навбати ишга туширилди (10000 урчуқ ва 300 тўқув дастгоҳи), 1932 й. га келиб унинг 2 ва 3навбатлари ҳам қурилди (19900 урчуқ, 906 тўқув дастгоҳи). 1930 й. да Самарканд шойи тўқиш фкаси ишлай бошлади. 1932 й. дан Тошкент тўқимачилик ктини қуриш бошланди. 1935 й. бу кт газлама ишлаб чиқара бошлади (33630 урчуқ, 1152 дастгоҳ).

Тўқимачилик саноати машиналари, дастгоҳдари базасини яратишда 40-й. ларда қурилган «Тоштекстильмаш» здининг ҳиссаси катта бўлди. Урушгача бўлган йилларда Қўқон ип йигирувпайпоқ тўқув кти, Фарғона, Тошкент трикотаж буюмлари фкалари, Марғилон шойи кти, Самарқанд янги трикотаж фкаси барпо этилди. Уруш йилларида (1941 — 45) Тошкентга РостовДон ш. дан трикотаж, Ленинграддан ип, Марғилонга Ижевскдан шойи тўқиш, Фарғонага йигирувтўқув фкаси кўчириб келтирилди. Натижада Ўзбекистонда Тўқимачилик саноати ўсиш суръатлари тезлашди. 50-й. ларда янги корхоналарни қуриш, ишлаб турган корхоналарни кенгайтириш давом этди. 60-й. лар ўрталарида Наманган кастюмбоп ва штапель газламалар кти қурила бошланди. Тошкентда «Малика» трикотаж и. ч. кти, Бухоро тўқимачилик кти (1973 — 76), Наманган нотўқима материаллар и. ч. бирлашмаси (1974), Поп нотўқима материаллар кти (1977), Андижон ип газлама ктининг 1навбати (1981), Хива гилам кти қуриб ишга туширилди. 80-й. ларда йирик тўқимачилик корхоналарида бир қанча филиаллар очилди. Шунингдек, Пахтаобод, Чувама, Қўрғонтепа, Марқаматда ҳамда Ғиждувон ва Вобкентда фкалар қурилиб ишга туширилди. Филиалларда ҳам и. ч. технологик циклининг тугал бўлишига эришилди.

90-й. ларда Ўзбекистон Т. е. янги сифат ўзгаришлари босқичига ўтди. Республиканинг хорижий мамлакатлар бн ҳамкорлик алоқалари тобора кенгайиб, чет эллик шериклар бн барпо этилган қўшма корхоналар сони кўпайиб борди.

Ўзбекистон Тўқимачилик саноати ини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири жаҳон бозорига пахта толасини чиқариш эмас, балки жаҳон бозорида рақобатбардош ип газлама и. ч. ни кўпайтиришдан иборат стратегия танланди. Шу мақсадда АҚШ, Италия, Туркия, Покистон, Ҳиндистон, Корея Республикаси ва б. мамлакатлар фирмалари бн ип газлама ишлаб чиқарадиган янги қўшма корхоналар ташкил этилди. Корхоналарни чет эл илғор тўқимачилик технологияси бн жиҳозлаш бошланди. 1993—94 йларда «Бухоротекс» акциядорлик жамиятига Швейцария, Германия ускуналари ўрнатилди. 1994 й. да Туркиянинг «Язекс» корпорацияси бн ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида тўлиқ технологик циклли тўқимачилик мажмуи ишга туширилди.

1995 — 2003 й. ларда Ўзбекистон Тўқимачилик саноатига киритилган хориж сармоялари 519,89 млн. дан ортиқроқ АҚШ долларини ташкил этди, шў жумладан, Жан. Кореянинг «Кабул текстайлз» компанияси киритган инвестиция 186 млн., Туркиянинг «Тими», «Типаш» компанияси 75 млн. (Намангандаги «Косонсой—Тикмен» костюмбоп ва пальтобоп газламалар, жун чойшаб ва қўлда тўқиладиган гиламлар учун йигирилган ип), «Бурсел» фирмаси 52,9 млн. (Чиноз тўқимачилик кти), «Астоп» фирмаси 40,3 млн («Аснамтекстиль»), Япониянинг «Марубени» фирмаси 60 млн. («Силк Роад», Наманган) АҚШ долларидан иборат бўлди. Ўзбекистон Тўқимачилик саноатида экспортбоп маҳсулотлар и. ч. қажми тобора ўсиб бормоқда. Ўзбекистон Тўқимачилик саноатида 2003 й. да 453,3 млн. м2 газлама, шу жумладан, 415,2 млн. м2 ип газлама, 167 млн. жуфт пайпоқ, 28,6 млн. дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чикарилди.

Чет мамлакатларда Тўқимачилик саноати Ҳиндистон, Хитой, АҚШ, Япония, Буюк Британия, Франция, Италия, ГФР, Мисрда айниқса тараққий этган. Ривожланган мамлакатлар Тўқимачилик саноатида биринчи ўринни пахта толасидан ип газлама и. ч. эгаллайди, жун ва шойи газламалар и. ч. кейинги ўринларда туради.

Ад.: Олимбоев Э., Давиров Ш., Ўзбекистон тўқимачилик саноати маҳсулотлари ва уларни ишлаб чиқариш технологияси, Тўқимачилик саноати, 2002.

Эркин Олимбоев.


Кирилл алифбосида мақола: ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ХИТОЙ
ҲИНДИСТОН
ТОШКЕНТ
ИПАКЧИЛИК САНОАТИ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты