ХАЛАЖ

ХАЛАЖ, қолоч — қад. туркий қабила. Х. лар даставвал (6-а.) Жан. Сибирда, кейинчалик Талас водийсида, Кошғарда яшаган. 7—8-а. ларда катта қисми Тохаристонга (асосан, Шим. Афгонистонга ва Мовароуннаҳр ерларига) бориб ўрнашганлар, вақг ўтиши билан Халажлар туб ерли ахрли билан аралашиб кетган. Айрим қабилалар ўз этник номларини 20а. бошларигача саклаб колганлар. Халажлар афгон-хилжойларнинг шаклланишида ҳал қилувчи роль ўйнаган. Шунингдек, Халажлар Эроннинг жан. даги кўчманчи туркий қабилалар — қашқайларнинг мухим компонентларидан бирини ташкил этган. Тожикистоннинг жан. ва Вахш водийсидаги Халажлар эса, 16-а. бошларидаёқ мустакил этник бирлик хисобланган. 19-а. га оид ёзма манбаларда Халажлар Амударёнинг ўрта оқимидаги туркман қабилалари қаторида тилга олинган. Ўрта асрларда Халажлар тарқоқ ҳолда Мовароуннахрнинг бошқа вилоятлари (жумладан, Зарафшон водийси ва Қашқадарёнинг юқори қисми)да ҳам яшаган. Ҳоз. X. авлодлари Эрон, Закавказье ва Афғонистонда турк ва эрон тилли халкларда этник ном сифатида сакланиб қолган.


Кирилл алифбосида мақола: ХАЛАЖ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ЭРОН
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЎЗБЕКЛАР
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты