ТЎҒРИ ТЎРТБУРЧАК — ҳамма бурчаклари тўғри (яъни 90°га тенг) бўлган ясси тўртбурчак. Тўғри тўртбурчакнинг хоссалари:
1) қарамақарши томонлари тенг ва параллель;
2) диагоналлари тенг ва кесишиш нуқтаси тенг иккига бўлинади;
3) иккита симметрия ўқига эга;
4) ташки айлана чизиш мумкин;
5) юзи эни бн бўйининг кўпайтмасига тенг: Sqab. Т. т. нинг эни ва бўйи тенг бўлса, квадрат ҳосил бўлади.