ХАЛИЛ ибн АҲМАД

ХАЛИЛ ибн АҲМАД (тўлиқ номи Абу Абдураҳмон алХалил ибн Аҳмад ибн Амр ибн Таймир) (718, Уммон — 792, Басра) — араб олими. АлБасрий тахаллуси билан машҳур бўлган. X. ибн А. аруз илми асосчиларидан, у араб грамматикасини тизимлаштирган. «АлАруз», «Китоб ушшавоҳид» («Шоҳидлар китоби»), «анНукат вашшакл» («Мазмун ва шакл»), «ан-Нағам» («Оҳанглар»), «Маоний алхуруф» («Ёрдамчи сўзларнинг маънолари»), «Жумлат олот алараб» («Араб тилидаги нотугал гаплар»), «алАвомил» («Юкламалар») ва б. асарлари машҳур. Бизгача араб тилининг биринчи энг катта изоҳли луғати — «Китоб улайн» («Булоқ китоби») асари етиб келган; Бағдод музейида.

Ад.: Крачковский И. Ю., Избранные сочинения, т. 2, М., 1956; Звегинцев В. А., История арабского языкознания, Краткий очерк, М., 1958.


Кирилл алифбосида мақола: ХАЛИЛ ибн АҲМАД ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ИБН СИНО
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
ЛУҒАТ
УММОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты