ХАЛИЛОВ

ХАЛИЛОВ Набижон (1922.6.1, Қўқон — 2002.7.7, Тошкент) — дирижёр, композитор. Ўзбекистон халқ артисти (1989). Тошкент консерваториясини тугатган (1956). 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1941—45). Ҳамза театрида мусиқа бўлими бошлиғи (1952—56), Ўзбек давлат филармониясида симфоник оркестр дирижёри (1957—64), «Узбекистан» ашула ва рақс ансамблининг бадиий раҳбари (196568), 1968 й. дан Муқимий театрида бош дирижёр сифатида ўнлаб спектаклларни сахналаштирган. Айни пайтда, Тошкент театр ва рассомлик санъати интида ўқитувчи (1968 й. дан), проф. (1989 й. дан), кафедра мудири (1970—91). «Бахт тўйи» (Ё. Мирзо), А. Муҳамедов билан ҳамкорлиқца «Олифта» (Ф. Мусажонов), «Дилафрузга тўрт ошиқ» (Т. Миннулин), «Сехрли узук» (С. Қориев), «Тошкентга саёҳат» (Б. Дарвеш) каби мусикали драма ва комедиялар мусикасини, шунингдек, «Жон Ўзбекистон» вокалрақс сюитаси, «Нидо» юкалсимфоник поэмаси, «Тошкент гуллари», «Севгилимбаҳорим» ва б. қўшиқларни ёзган.


Кирилл алифбосида мақола: ХАЛИЛОВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ
ХАЛҚ ИЖОДИ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты