ХАЛОНЕН

ХАЛОНЕН (Halonen) Тарья (1943. 24.12, Хельсинки) — Финляндия давлат арбоби. Хельсинки университетини тугатган. Юридик фанлари номзоди (1968). Фаолиятини Финляндия талабалар миллий уюшмаси котиблигидан бошлаган. 1970-й. ларда Финляндия касаба уюшмалари марказий ташкилотида адвокат, Финляндия бош вазири ҳузурида парламент котиби, 1979 й. дан парламентда Финляндия социалдемократик партиясидан депутат. 1985 й. дан парламентнинг ижтимоий масалалар бўйича комиссияси раиси, 1987 й. дан Финляндия ижтимоий таъминот ва соғлиқни сақлаш иккинчи вазири, адлия вазири (1990—91), 1995 й. дан ташқи ишлар вазири. 2000 й. 6 фев. дан Финляндия Республикаси президента.


Кирилл алифбосида мақола: ХАЛОНЕН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ
КАСАБА УЮШМАЛАРИ
ФИНЛЯНДИЯ
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты