ХАЛС

ХАЛС, Гальс (Hals) Франс (тахм. 1581—85, Антверпен — 1666.28.6, Харлем) — голланд рассоми, портрет устаси; Европа реалистик санъатининг йирик намояндаси. X. ижодида буржуа инқилоби ғалабасидан кейин юзага келган голланд санъатига хос бўлган кўтаринкилик, ҳаёт завқи ва демократизм ўз аксини топган; рассом бўёқ доғларини эркин қўллаш орқали инсон руҳиятини тасвирлаш кўламини кенгайтирди, кўпроқ тасвирланаётган шахснинг ички руҳиятидаги ёркин лаҳзани бадиий муҳрлашга интилди. 20-й. ларда портретлар билан бир қаторда жанрли лавҳалар ҳам яратди, муқаддас зотлар реал ҳаётдан олинган оддий одамлар қиёфасида тасвирланди («Евангелист Лука», «Евангелист Матфей», тахм. 1623—25 й. лар), голланд жамиятидаги ижтимоий типлар образлари галереяси юзага келди («В. ван Хейтхейзен», тахм. 1625—26; «Лўли», «Мулат», тахм. 1630 ва б.). Гуруҳ портретлар устида изланган рассом тасвирларига ҳаётийлик ва ҳаққонийлик бахш этди («Авлиё Адриан ўқчилар ротаси зобитлари гуруҳ портрети», 1633; «Авлиё Георгий ўқчилар ротаси зобитлари», 1639 ва б.). 40-й. лардан портретларида психологик ҳолатлар чуқурлашди («Авлиё Елизавета касалхонаси регентлари», 1641), асарлари колоритида кумушеимон кулранг туслар ортиб борди. Сўнгги даврларда яратилган оқ ва қора ранглар кескинлигига асосланган асарларида чорасизлик ва тушкунлик кайфиятлари кўзга ташланади («Қариялар уйи регентлари», 1664). X. ижоди Ғарбий Европа реалистик санъатининг чўкқиларидан бири бўлиб қолди. Шогирдлари орасида А. Брауэр, акаука А. ва И. Остаделар, Я. Стен ва б. бор. Асарларининт кўп қисми Харлемдаги X. музейида сакданади.


Кирилл алифбосида мақола: ХАЛС ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ПОРТРЕТ
ХИТОЙ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты