ХАЛҚ БАНКИ, Ўзбекистон Республикаси давлаттижорат халқ банки — йирик универсал давлаттижорат жамғарма банки. 1992 й. да собиқ давлат меҳнат жамғарма кассалари (1923) негизида ташкил этилган меҳнат жамғармалари ва аҳолини кредитлаш махсус банки — СССР жамғарма банки (1987)нинг Ўзбекистон бўлими асосида Ўзбекистон жамғарма банки ташкил этидди. 1995 й. да бу банк ҳукуматнинг махсус қарори б-н Ўзбекистон Республикаси давлаттижорат халқ банки деб номланди. Бошкаруви Тошкент ш. да. Банк таъсисчилари: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (51%) ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (49%).
Халқ банки кенг тармокди универсал банк, республикадаги банк тизимининг йирик бўғинларидан бири ҳисобланади. 14 та ҳудудий филиали, 188 туман (шаҳар) филиали, 144 мини банк, 2517 та шохобчаларга эга (2004). Жисмоний ва юридик шахсларга барча турдаги банк хизматларини кўрсатади.
Банкнинг асосий вазифалари: республикада банк жамғарма ишларини ривожлантиришга қаратилган депозит сиёсатини олиб бориш; аҳолининг бўш пул маблағларини банк омонатларига жалб қилиш ва улар ҳисобига шаклланган ресуреларни иқтисодиётнинг устувор тармокларига йўналтириш; давлат ва бошқа эмитентларнинг қимматли қоғозларини харид қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ҳамда иккиламчи бозорда олдисотди муомаласини амалга ошириш; лаҳзали ва б. турдаги лотереяларни ташкил қилиш ва ўтказиш; хўжалик субъектлари ва якка тартибда фаолият курсатадиган тадбиркорларга микрокредитлар бериш; юридик ва жисмоний шахсларга ҳисобкитоб — касса хизмати кўрсатиш, учинчи шахс фойдасига тўловлар қабул килиш ва б. Банк муассасалари давлат томонидан кўп болали ва кам таъминланган оилаларга тайинланадиган нафақа ва ёрдам пулларини эгаларига тарқатди.
Халқ банки Жаҳон жамғарма банклари инти, Германия халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди билан ҳамкорлик қилади. Халқаро жамғарма банклари ассоциацияси, «SWIFT», «WESTERN UNION» халқаро тўловлар тизимига аъзо. Банкнинг жами активлари (минг сўм) — 70534634, банк капитали — 14018286, инвестициялари — 2871773, кредит портфели — 12180978, банк мажбуриятлари — 56616348, даромади — 15004633, ликвидлиги — 88,7% (2004, 1 янв. ; 2002 й. да тегишлича 31850108; 5914903; 312964; 5270258; 25935205; 7797813; 85,1%).
Адҳам Ҳайдаров.