ХАЛҚ МАСЛАХАТЧИЛАРИ (ЎзРда) 1-инстанцияда жиноят ва фуқаролик ишларини кўришда катнашиш учун сайланган фуқаролар. Иш бўйича қарор чиқаришда судья билан тенг хуқуққа эга. Одатда, ишни кўраётган суд таркибига 2 нафар халқ маслаҳатчиси киради. Одил судловни амалга оширишда фукаролар Халқ маслахатчилари сифатида қатнашиши уларнинг фуқаролик бурчи ҳисобланади. Суд таркибида одил судловни амалга оширишда Халқ маслахатчилари мустақиддирлар ва факат конунга бўйсунадилар. Халқ маслахатчиларининг суддаги фаолиятига ҳеч қандай аралашувга йўл қўйилмайди, бундай аралашув қонун бўйича жавобгарликка олиб келади. Суд таркибида фаолият кўрсатаётган даврда халқ маслаҳатчиси унинг розилигисиз бўшатилиши ёки бошқа иш жойига ўтказилиши мумкин эмас. Халқ маслахатчиларининг шахси дахлсиздир. Халқ маслахатчиларига нисбатан жиноят иши фақат ЎзР Бош прокурори ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан қўзғатилиши мумкин. Халқ маслахатчилари 25 ёшдан кичик бўлмаган ЎзР фуқароси орасидан турар жой ёки иш жойи бўйича фуқаролар йиғинида очиқ овоз бериш орқали 2,5 й. муддатга сайланади. Халқ маслахатчиларининг ҳуқуқий мақоми Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги (янги таҳрири) қонунида (2000 й. 14 дек.) курсатиб берилган (62модда).