ХАЛҚ ТАЪЛИМИ РАҲБАР ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИЙ ИНСТИТУТИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ РАҲБАР ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИЙ ИНСТИТУТИ, Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими раҳбар ходимлари малакасини ошириш марказий институти — Ўзбекистондаги энг йирик ўқитувчилар малакасини ошириш инти. 1934 й. 4 майда Халқ таълими кадрлари малакасини ошириш инти номи билан ташкил топган. 1941 — 64 й. ларда Республика ўқитувчилар малакасини ошириш инти, 1964 й. дан Ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказий инти, 1992 й. дан халқ таълими ходимлари малакасини ошириш марказий инти, 2001 й. дан халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш инти деб аталган. 2004 й. 10 дек. дан ҳоз. номда. Интга Абдулла Авлоний номи 1992 й. да берилган. Интнинг асосий вазифаси халқ таълими раҳбар ва педагог ходимлари малакасини оширишдир.

Ин-т Ўзбекистонда халқ таълими тизими раҳбар ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шу масалалар бўйича илғор тажрибаларни ўрганиш ўқувметодик маркази ҳисобланади. Инт республикадаги педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш интларининг ўқувметодик ҳамда илмий фаолиятларини мувофикдаштиради. Ўз фаолияти йўналиши бўйича илмий, методик қўлланма, тавсия ва ахборотномалар тайёрлайди ва нашр этади. Халқаро ҳамда хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади. Интда 1992 й. дан илмий кенгаш ва 1998 й. дан аспирантура фаолият кўрсатади.

Ин-тда 7 кафедра, 5 бўлим, масофадан ўқитиш маркази, ўқитувчилар уйи, санаторийпрофилакторий мавжуд. Интда 5 фан дри ва проф., 16 фан номзоди ва доцент ишлайди (2004). Интда ҳар йили 4500 га яқин халқ таълими раҳбар ва педагог ходим ўз малакасини оширади. Малака ошириш курсини тугатганларга курени тугатганлиги тўғрисида ЎзР Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган намунадаги гувоҳнома топширилади. Саидқосим Усмонов.


Кирилл алифбосида мақола: ХАЛҚ ТАЪЛИМИ РАҲБАР ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИЙ ИНСТИТУТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты