ХАЛҚ ЧОЛҒУЛАРИ ОРКЕСТРИ

ХАЛҚ ЧОЛҒУЛАРИ ОРКЕСТРИ — оркестр тури; кўп овозли мусиқа асарларини ижро этиш учун мослаштириб қайта ишланган миллий созлардан иборат. Бир турдаги (мас, фақат торличертма) чолғулардан ва турли (мас, торли, пуфлама ва урма) чолғулар гуруҳларидан ташкил топиши мумкин. Турли халқларда кенг тарқалган миллий чолғу ансамбллар таркибида оиладош чолғулар (мас, дуторнинг прима, альт, бас, контрабас турларидан иборат) гурухларининг мавжудлиги, гармония ва полифония услубидаги асарларнинг муайян куй йўлларини ижро этиш имкониятлари билан ажралиб туради.

Ўзбекистонда биринчи Халқ чолғулари оркестри 1937 й. да Н. Миронов ташкил этган «Нота оркестри»дир. Мазкур жамоа Ўзбек давлат филармониясининг ашула ва рақс Катта ансамбли (раҳбар Т. Жалилов) созандаларидан қарор топди. Таркиби анъанавий халқ чолғулари, фортепиано, труба, тромбондан иборат бўлиб, репертуаридан қайта ишланган «Қаринаво», «Сегоҳ» каби ўзбек мумтоз куйлари ҳамда чет эл композиторларининг оммабоп мусиқа намуналари ўрин олган.

1938 й. да Ўзбек давлат филармонияси қошида Ўзбек халқ чолғулари оркестри ташкил топди. Асосчиси — А. Петросянц (1966 й. да оркестрга Тўхтасин Жалилов номи, 1980 й. «Давлат», 1991 й. «академик» унвонлари берилди. 1976 й. дан бадиий раҳбари ва бош дирижёри — Форуқ Содиқов). Мазкур жамоа таркибига дастлаб анъанавий (най, қўшнай, сурнай, ғижжак, доира, ноғора каби), сўнгра қайта ишланган (12 поғонали тенг темперация қилинган тенор ва бас чанглари, афгон ва қашқар рубоблари, дутор) ҳамда янгитдан яратилган (рубобприма, дутор-бас, ғижжак-контрабас ва б.) созлар киритилган. Репертуаридан М. Бурҳонов, С. Алиев, С. Габриэлян, Б. Гиенко ва б. томонидан қайта ишланган ўзбек халқ куйлари, Ўзбекистон композиторлари (С. Бобоев, Сайфи Жалил, Ғ. Қодиров, Ф. Назаров, Т. Қурбонов, Ф. Алимов ва б.) ёзган увертюра, рапсодия, поэма, концерт ва симфония каби йирик шаклдаги асарлар ҳамда чет эл муаллифлари (П. Сарасате, П. Чайковский, Г. Свиридов каби)нинг оммабоп мусиқа асарлари ўрин олган.

1957 й. Ўзбекистон радиоси қошида Халқ чолғулари оркестри ташкил этилди (1989 й. дан Дони Зокиров номида). Асосчиси, биринчи бадиий раҳбари ва бош дирижёри — Д. Зокиров (1986—2000 й. ларда — М. Бафоев, 2002 й. дан Ҳ. Ражабов). Ижро услубида кўп овозли мусиқа тамойиллари билан миллий мусиқа анъаналари уйғунлашган. Оркестр таркибида созанда сифатида фаолият кўрсатган бастакорлар (М. Мирзаев, F. Тошматов, К. Жабборов, Фахр. Содщов, С. Колонов, X. Жўраев ва б.) оркестр учун кўпгина асарлар яратишган. Репертуаридан, шунингдек, Д. Зокиров, Т. Жалилов, С. Юдаков, С. Ҳайитбоев, М. Бафоев ва б. ўзбек композиторлари асарлари асосий урин олган.

1991 й. «Сўғдиёна» ўзбек халқ чолғулари камер оркестри ташкил топди (асосчиси — Ўзбекистонда хизмат кўрсаттан артист, проф. Ф. Абдурахимова). Репертуаридан қайта ишланган ўзбек куйлари ҳамда замонавий ўзбек композиторлари асарлари ўрин олган. Мазкур жамоа чет эл мамлакатларида (АҚШ, Испания ва б.) гастролда бўлган.

Озода Тошматова.


Кирилл алифбосида мақола: ХАЛҚ ЧОЛҒУЛАРИ ОРКЕСТРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МУСИҚА
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты