ХАЛҚАРО АСТРОНАВТИКА ФЕДЕРАЦИЯСИ

ХАЛҚАРО АСТРОНАВТИКА ФЕДЕРАЦИЯСИ — космик фазони тинчлик мақсадларида тадқиқ қилиш ва ўзлаштириш муаммолари, шунингдек, ракета техникаси ва космик ҳуқуқ масалалари билан шуғулланувчи халқаро илмий ташкилот. 1950 й. астронавтика ва ракета жамиятларининг Парижда ўтказилган 1Халқаро конгрессида 8 та давлат (Австрия, Аргентина, Буюк Британия, Дания, Испания, Франция, Германия, Швеция) вакиллари Халқаро астронавтика федерацияси тузиш ҳақида қарор қабул қилди. Халқаро астронавтика федерацияси Халқаро астронавтика конгрессини ўтказиб туради. 1952 й. Штутгарт (Германия) да бўлиб ўтган ЗХалқаро астронавтика конгрессида Халқаро астронавтика федерациясининг низоми қабул қилинди. 1960 йдан Халқаро астронавтика федерацияси қошида Халқаро астрономия академияси ва Халқаро космик ҳуқуқ инти фаолият кўрсатади. Ушбу ташкилотлар ўз низоми ва бошқарув органларига эга. Халқаро астронавтика федерациясининг асосий бошқарув органи Бош ассамблея булиб, у ҳар йили Халқаро астронавтика федерациясининг конгресси билан йиғилади. Бош ассамблея сессиясида Халқаро астронавтика федерациясининг жорий ишларини президент ва 4 та вицепрезидентдан иборат бюро бошқаради. 40 га яқин мамлакатнинг илмий ташкилотларини бирлаштиради. ЮНЕСКО ва Халқаро электр алоқа иттифоқи қошида консультатив мақомга эга. Халқаро астронавтика федерациясининг штабквартираси ва котибияти Париж ш. да жойлашган.


Кирилл алифбосида мақола: ХАЛҚАРО АСТРОНАВТИКА ФЕДЕРАЦИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФРАНЦИЯ
БУЮК БРИТАНИЯ
ТОШКЕНТ
ГЕРМАНИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты