ХАЛҚАРО АСТРОНОМИЯ ИТТИФОҚИ

ХАЛҚАРО АСТРОНОМИЯ ИТТИФОҚИ — Халқаро илмий жамият. Жаҳондаги астрономик муассасалар, расадхоналар, интларнинг ҳаракати билан 1919 й. ташкил этилган. Унга 70 давлат аъзо. Ўзбекистон 1998 й. дан аъзо. Асосий вазифалари: астрономиянинг барча соҳаларини ривожлантиришга ёрдам кўрсатиш; астрономик тадқиқотларда илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш; астрономия фани манфаатларини бошқа халқаро ташкилотларда ҳимоя қилиш. Халқаро астрономия иттифоқи иш органлари ижроия қўмитаси ва астрономиянинг алоҳида муаммолари билан шуғулланувчи 37 та қўмитасидан иборат 7 та бўлимни ўз ичига олади. Қўмиталари, асосан, халқаро конференция, симпозиум ва б. ни ташкил қилиш йўли билан мувофиқлаштириш ишларини олиб боради. Умумий ишни Халқаро астрономия иттифоқи Бош ассамблеяси бошқаради; у ҳар 3 йилда бир марта йиғилади. Бош ассамблея умумий йиғилиш ва мажлисларида астрономиянинг энг долзарб масалалари тўғрисидаги маърузалар тингланади, астрономик кузатишлар ҳисоботлари тасдикданади ва янги тадқиқотлар дастурлари таклиф килинади.


Кирилл алифбосида мақола: ХАЛҚАРО АСТРОНОМИЯ ИТТИФОҚИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты