ХАЛҚАРО КОНВЕНЦИЯЛАР — халкаро шартнома турларидан бири; давлатларнинг, одатда, биронбир ихтисослашган соҳада ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди. Кўп томонлама Халқаро конвенциялар умумий характердаги нормаларни ўз ичига олади (мас, халқаро гуманитар ҳуқуқ бўйича 1899 ва 1907 й. лардаги Гаага конвенциялари, 1949 й. даги Женева конвенциялари ва б.). Аксарият Халқаро конвенциялар БМТ ва унинг ихтисослашган халқаро ташкилотлари томонидан қабул қилинади.