ХАЛҚАРО КООПЕРАТИВ АЛЬЯНСИ, ХКА

ХАЛҚАРО КООПЕРАТИВ АЛЬЯНСИ, ХКА — миллий ва минтақавий кооперативлар уюшмалари ва кооператив федерациялари (матлубот, кредит, қ. х. ва б.)ни бирлаштирувчи халкаро ташкилот. БМТда маслаҳат мақомига эга.

1895-й. да Лондонда ташкил этилган. Асосий мақсади барча мамлакатларда кооперациялар ривожланишига ёрдам бериш, кооператив ҳаракат тамойилларини тарғиб этиш, турли мамлакатлардаги кооператив ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, тинчлик ва хавфеизликни сақлашга ёрдам бериш ва б. ХКА БМТнинг бир қатор органлари ва ихтисослашган ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади. ХКА қошида халқаро ёрдамчи қўмиталар қ. х. кооперациялари, суғурта, кредит, уйжой, матлубот савдоси, и. ч. ва ҳунармандчилик кооперативлари муаммоларини ўрганиш билан шуғулланади. бошлаб ХКАга аъзо мамлакатларда ҳар йили июль ойининг 1-шанбаси кооператив ташкилотлар ва корхоналар аъзоларининг халқаро бирдамлик куни — Халқаро кооперация куни тарзида нишонланади.

Марказий қўмита (ҳар йили чақирилади), Ижроия қўмита (ХКА Президенти ва 2 вицепрезиденти ва 13 аъзодан иборат). Кундалик ишларга директор ва секретариат раҳбарлик қилади. Штабквартираси Женевада. ХКА 2000 й. бошларида 540 млн. аъзодан иборат (76 мамлакат) кооператив ташкилотларини бирлаштирди. Ўзбекистонни ХКАда «Ўзбекбирлашув» тақдим этади, 1992 й. окт. да Японияда ўтказилган йиллик сессиясида Ўзбекистон ХКА аъзолигига қабул қилинган.

Мухтор Расулов.


Кирилл алифбосида мақола: ХАЛҚАРО КООПЕРАТИВ АЛЬЯНСИ, ХКА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты