ЙИЛ

ЙИЛ — вақт ўлчов бирлиги: Ернинг Қуёш атрофида бир марта тўла айланиб чиқадиган вақтга яқин. Унинг давомийлигига олимлар қадимдан қизиққанлар. Қад. Хитой ва Мисрда Йил анча аниқ ҳисобланган. Юнон олими Гиппарх мил. ав. 2-а. да Йил «1/300 куни кам 365 1/4 кун» эканлигини аниқлаган. Бу эса ҳозиргидан фарқ қилади (қ. Кабиса йил). Ҳоз. вақтда турли Йил тушунчалари қўлланилади. Mac, Қуёшнинг кўринма ҳаракатида унинг юлдузларга нисбатан кетма-кет 2 марта бир хил вазиятни эгаллаши орасида ўтган давр юлдуз Йили (сидерик Йил) дейилади; унинг давомийлиги 365,256360 ўртача суткага тенг. Қуёшнинг баҳорги тенг кунлик нуқтасидан кетма-кет 2 марта ўтиши орасидаги давр тропик Йил дейилади, у 365,242196 ўртача суткага тенг. Бундан ташқари, аномалистик Йил — Қуёшнинг перигелийдан кетма-кет 2 марта ўтиш орасидаги давр (365,259641 ўртача сутка), аждар Й. — Қуёшнинг Ой орбитаси тугунларининг биридан (кўтарилувчи ёки пасайувчи) кетма-кет икки марта ўтиши орасидаги давр (346,620047 ўртача сутка) ва б. Й. ҳисоблари мавжуд. Шунингдек, Йилнинг фасл, ойларга бўлиниши ва давомийлигига қараб ҳижрий – қамарий, ҳижрий-шамсий Йил ҳисоблари ва ҳ. к. мавжуд (қ. Календарь).


Кирилл алифбосида мақола: ЙИЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Й ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КАЛЕНДАРЬ
ВАҚТ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты