ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДА ҚЎМИТАСИ

ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДА ҚЎМИТАСИ (ХОҚ) — олимпиада ҳаракатининг олий раҳбар органи; ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро спорт ташкилоти. 1894 й. П. Де Кубертен ташаббуси билан Олимпиада ўйинлари ўтказишни бошқариб туриш, бу ўйинларнинг ижтимоий аҳамияти ва обрўсини кўтариш, ҳаваскорлик спортини ривожлантиришга ва барча мамлакатлар спортчилари ўртасида дўстликни мустаҳкамлашга кўма«клашиш мақсадида тузилган. ХОҚ — доимий ишлайдиган ташкилот, ўз аъзоларини турли мамлакатлардаги спорт ҳаракатининг энг фаол ташкилотчилари орасидан танлаб олади. ХОҚ ижроия қўмитаси президент (8 йил муддатга сайланади), уч вице президент ва 5 нафар аъзодан иборат. Олимпиада ўйинлари хартияси — ХОҚнинт устав ҳужжатидир. ХОҚ сессиялари ҳар йили ўтказилади, олимпиада ўйинлари бўладиган йилларда — икки марта: ёзги ва қишки ўйинлар вақтида ўтади. Олимпиада ўйинлари вақтида ХОҚ мусобақаларни ўтказишга раҳбарлик қилиш ҳуқуқини Халқаро спорт федерацияларига беради. олимпиада қўмиталарини (шу жумладан, 1993 й. Ўзбекистон миллий олимпиада қўмитасини) тан олган. ХОҚ қароргоҳи Лозанна (Швейцария) ш. да жойлашган.


Кирилл алифбосида мақола: ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДА ҚЎМИТАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты