ЙИРИНГ

ЙИРИНГ, мадда, фасод, патос — яллиғланган жойда тўпланадиган суюқлик (экссудат); лейкоцитлар (оқ қон таначалари), моноцитлар, нейтрофиллар, оқсиллар, шунингдек, тўқималарнинг парчаланиш маҳсулотларидан иборат. Йиринг йиринглатувчи микроблар (стафилококклар, стрептококклар, гонококклар ва б.), шунингдек, баъзи кимёвий моддалар (скипидар ва б.) яллиғлантирган тўқималарда ҳосил бўлади. Йирингнинг ранги уни ҳосил қилган микроб турига боғлиқ; сариқ Й. — стафилококк, яшил Йиринг кўплаб парчаланган лейкоцитлар, ифлос қўнғир Й. — чиритувчи микроблар, бадбўй Йиринг — чиритувчи микрофлора ва парчаланган тўқималар борлигини билдиради. Йирингнинг қуюқ-суюқлиги (консистенцияси) унинг пайдо бўлиш муддатига ҳам боғлиқ, Мас, янги ҳосил бўлган Йиринг суюқ, вақти анча ўтгани қуюқ бўлади. Йиринг бойлаган жой теварак-атрофидаги тўқима ва аъзолардан парда билан ажралган бўлса, абсцесс деб аталади. Йирингдан қонга заҳарли моддалар ўтади, шунинг учун бирор жойда Йиринг пайдо бўлса, дарҳол уни йўқотиш чорасини кўриш лозим.


Кирилл алифбосида мақола: ЙИРИНГ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Й ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ТОШКЕНТ
Исмлар. Энг чиройли ва машҳур исмлар.
ҚОН КЕТИШИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты