ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ, ХТУ

ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ, ХТУ (IDA, International Development Assocation) — БМТнинг ихтисослашган муассасаси, Жахон банки гуруҳига киради. 1960 й. да Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ)нинг филиали тарзида ташкил этилган. 160 давлат аъзо. Бошқаруви ва штабквартираси ХТТБ билан ягона, Вашингтонда жойлашган.

Уюшманинг расмий мақсадлари: энг камбағал мамлакатларга фоизсиз кредитлар ажратиш йўли билан уларнинг иқтисодий ривожланишига ёрдам кўрсатиш. Бундай мамлакатларга аҳоли жон бошига йиллик ялпи ички маҳсулот 925 доллардан ортиқ бўлмаган (1997) давлатлар киради. Бу мезон асосида мамлакатлар сони 70 га яқин; ХТУ кредитлари Жаҳон банки берадиган жами қарзларнинг 1/4 қисмини ташкил этади ва фақат ҳукуматларга берилади. Уюшма камбағал мамлакатларга 35—40 йилга фоизсиз кредитлар (улардан маъмурий харажатларни қоплаш учун йиллик 0,75% миқдорида комиссион ҳақ олинади) беради. Қарзларни қайтариш 10 йиллик имтиёзли даврдан кейин бошланади. 1998 й. ўрталарида ХТУ кредитлари 109,1 млрд. долларни ташкил этади. 1998 молия йилида 19 мамлакатга умумий микдори 7,5 млрд. доллар бўлган 67 та қарз ажратди. Хўжаёр Шеннаев.


Кирилл алифбосида мақола: ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ, ХТУ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ, ХТТБ
ХИТОЙ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты