ХАЛҚАРО ТЕРРОРИЗМ

ХАЛҚАРО ТЕРРОРИЗМ — бир давлат ҳудуди доирасидан ташқарига чиқадиган терроризм; одамларнинг беҳуда ҳалок бўлишига олиб келувчи, давлатлар ва улар расмий вакилларининг нормал дипломатик фаолиятини бузувчц, ҳамда халқаро алоқалар ва учрашувларни, шунингдек, давлатлар ўртасида транспорт ва бошқа алоқаларни амалга оширишни қийинлаштирувчи халқаро миқёсдаги ижтимоий хавфли ҳаракат ва килмишлар йиғиндиси. Халқаро терроризм 20-а. нинг 60—70-й. ларига келиб ўзини яққол намоён килди: дастлаб турли давлатлардаги жиноятчилар, ўз давлатига нисбатан экстремистик рухдаги гуруҳлар бирлашиб, ижтимоийиқгисодий жихатдан орқада қолаётган ва кам ривожланган мамлакатларда ҳаракат кўрсата бошлади. Халқаро террорчилар айрим давлатларнинг раҳбарларига, халқаро миқёсда обрўга эга бўлган сиёсатчиларга четдан туриб суиқасд уюштириш, давлат, транспорт, алоқа ва миллий хавфсизлик тизимини ишдан чиқарувчи портлашлар ва ҳаракатлар содир этиш, транспорт воситалари, жумладан, самолётларни олиб қочиш билан шуғуллана бошладилар. 80-й. ларга келиб Халқаро терроризм янада жидций тус олди. Бегуноҳ, тинч аҳоли ўртасида кўпданкўп қурбонлар бўлиши, халқаро террорчиларнинг бошқа ёвузликлари жаҳон жамоатчилигини қатгиқ ташвишлантириб қўйди. 1978 й. кучли «еттилик» давлатлари раҳбарларининг Бонн (ГФР) ш. даги учрашувида Халқаро терроризмга қарши кураш тўғрисида баёнот қабул қилинди. Халқаро терроризмнинг ошиб бораётган хавфи ва унга қарши кураш масалалари олий даражадаги кейинги барча учрашувларнинг асосий мавзуи бўлиб қолди. Чунки халқаро террорчилар бир тизимга бирлашиб, байналмилаллашди. Улар сафида турли давлат, миллат вакиллари, диний экстремистик руҳцаги шахслар, наркобизнес ва қуроляроғ савдосидан фойда кўрувчи жиноий тўдалар, ёлланиб хизмат қилувчилар пайдо бўлди. Халқаро террорчилик ва экстремизм марказларида разил жиноятчиларни тайёрлайдиган махсус лагерлар очилди. Халқаро террорчилар аҳолини, хусусан, диндорлар ва ёшларни давлатга, давлат ташкилотларига қарши қўйишга ҳамда ҳокимиятга қарши муҳолафатни шакллантиришга ҳаракат қилади.

Ўзбекистон Ресггубликаси ўз мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб терроризм ва экстремизмнинг ҳар кандай кўринипшга қарши қатъият билан курашиб келмоқда. ЎзР кўплаб халқаро битимларнинг, чунончи, Халқаро терроризм кўринишларига қарши курашга қаратилган битимларнинг, жумладан, ҳаво кемаларини қонунга хилоф равишда эгаллаб олишга қарши кураш тўғрисидаги 1970 й. ги Гаага конвенциясининг, Фуқаро авиациясининг хавфсизлигига қарши қаратилган қонунга хилоф ҳаракатларга қарши кураш тўғрисидаги 1971 й. ги Монреаль конвенциясининг, Халқаро ҳимоядан фойдаланувчи шахслар, жумладан, дипломатик агентларга қарши жиноятларнинг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги 1973 й. ги конвенциянинг , терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисидаги ва б. конвенцияларнинг иштирокчиси. 2004 й. 1 янв. дан Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)нинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси фаолият кўрсата бошлади.

Ад.: Каримов И. А., Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари, Т., 1997. Каримов И. А., Ватанимизнинг тинчлиги ва хавфсизлиги ўз кучқудратимизга, халқимизнинг ҳамжиҳатлиги ва букилмас иродасига боғлиқ, Т., 2004.

Сайфиддин Жўраев.


Кирилл алифбосида мақола: ХАЛҚАРО ТЕРРОРИЗМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
ТОШКЕНТ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты