ХАЛҚАРО ҲАРБИЙ ТРИБУНАЛ – 2-жаҳон уруши бош ҳарбий жиноятчиларининг айбини очиш ва жазолаш бўйича тузилган халқаро суд органи. Халқаро ҳарбий трибунал фашистлар Германияси томонида туриб жанг қилган Европа мамлакатларининг асосий ҳарбий жиноятчиларини жазолаш учун 1945 й. 8 авг. да АҚШ, Буюк Британия, СССР ва Франция давлатлари ўртасидаги Лондон битимига мувофиқ тузилган (қ. Нюрнберг суд жараёни) . Узоқ Шарқ учун япон бош ҳарбий жиноятчилари устидан суд олиб бориш мақсадида Халқаро ҳарбий трибунал 1946 й. 19 янв. да иттифоқчи ҳукуматлар ўртасидаги музокаралар натижасида тузилган (Токио трибунали).
БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига мувофиқ, 1993 — 1994 й. да Руанда ва Югославия бўйича халқаро трибуналлар ташкил этилди.