ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ — халқаро мулоқотдаги давлатлараро ва б. қатнашувчилар (субъектлар) ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи оммавий юридик принцшшар ва нормалар мажмуи. Давлат ички ҳуқуқидан фарқли равишда Халқаро ҳуқуқ объекта ўз мазмунмохияти жиҳатдан алоҳида давлат ваколатидан ташқарига чиқувчи халқаро, аниқроғи, давла. тлараро муносабатлар ҳисобланади. Давлат ички ҳуқуқидан фарқпи равишда Халқаро ҳуқуқ нормаларини яратиш ва бажарилишини таъминлаш билан шуғулланадиган қонун чиқарувчи органлар йўқ. Халқаро ҳуқуқнинг асосий субъектлари давлатлар хисобланади. Уларнинг ўзаро келишуви билан вужудга келадиган Халқаро ҳуқуқ нормалари давлатларнинг келишилган иродасини ифода этади. Халқаро ҳуқуқнинг ўзига хос хусусияти ана шундадир. Турли халкаро шартномалар, битимлар, келишувлар, конвенциялар, декларациялар, БМТнинг ҳужжатлари Халқаро ҳуқуқнинг норматив базаси ҳисобланади.

Ҳоз. замон Ҳ. ҳ. и халқаро оммавий ҳуқуқ ва халқаро хусусий ҳуқуқга бўлинади. Халқаро оммавий ҳуқуқ халқаро муносабатларда қатнашадиган давлатлар ва б. субъектларнинг ўзаро муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солади. Халқаро хусусий ҳуқуқ турли давлатлар фуқаролари ҳамда ташкилотлари ўртасидаги мулкий ва бошқа муносабатларни, уларнинг ҳуқуқий ҳолатини, юрисдикциясини, яшаб турган давлат миллий қонунчилигини қўллаш тартиби ва шартларига доир муносабатларни тартибга солади.

Халқаро оммавий ҳуқуқ халқаро шартномалар ҳуқуқи, дипломатик ва консуллик ҳуқуқи, халқаро ташкилотлар ҳуқуқи, инсон ҳуқуклари бўйича халқаро ҳуқуқ, халқаро иқтисодий ҳуқуқ, халқаро экология ҳуқуқи,халқаро жиноят ҳуқуқи, халқаро денгиз ҳуқуқи, халқаро ҳаво ҳуқуқи, халқаро космик ҳуқуқ каби соҳаларни ўз ичига олади. Халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган тамойиллари бор. Улар Халқаро ҳуқуқни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этувчи универсал мажбурий меъёрлардир. Халқаро ҳуқуқнинг аксарият тамойиллари БМТ Уставининг 2моддасида баён этилган. Улар БМТ Уставига мувофиқ, давлатлар ўртасида дўстона муносабатлар ва ҳамкорликка тааллуқли Халқаро ҳуқуқ тамойиллари тўғрисидаги 1970 й. Декларациясида ҳамда Европа Хавфсизлик ва ҳамкорлик кенгаши (ЕХҲК)нинг Якунловчи ҳужжатида батафсил ёритиб берилган. Булар қуйидагилардир: куч ишлатмаслик ва куч билан таҳдид қилмаслик; халқаро низоларни тинч йўл билан ҳал этиш; давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик; давлатларнинг халқаро ҳамкорлиги; давлатларнинг суверен тенглиги; халқлар ва миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши; давлатларнинг халқаро мажбуриятларини виждонан бажариши; чегаралар дахлсизлиги; давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги; инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурмат қилишдир. Жаҳон ҳамжамияти олдида турган умумбашарий муаммоларни ҳал этиш заруриятини ифода этувчи янги тамойиллар ҳам (мас, атроф муҳитни муҳофаза қилиш) шаклланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетини қўлга киритгач, халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъекти сифатида фаолият юрита бошлади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида Халқаро ҳуқуқнинг юқорида кўрсатилган тамойилларининг аксарияти белгилаб қўйилиб (17модда), «халқаро ҳуқуқнинг бошқа умум тан олинган тамойил ва меъёрлари»ни ҳурматлаш айтиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳамжамиятнинг ана шу тамойил ва меъёрларига изчил риоя қилмоқда, халқаро шартномаларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда иштирок этмоқда, уларни бажармоқда, халқаро ташкилотлар фаолиятида, жамоа хавфсизлик тизимларида қатнашиб келмоқда. Дунё давлатлари билан §ир қаторда ялпи ва адолатли тинчликни таъминлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш, инсоният олдида турган умумбашарий муаммоларни ҳал этишда ўз ҳиссасини қўшмоқда. Замонавий Халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойиллари «Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг асосий принциплари тўғрисида»ги (1996 й. 26 дек.) қонунда мустаҳкамлаб қўйилган.

Акмал Саидов.


Кирилл алифбосида мақола: ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲУҚУҚ
ЕР
ХИТОЙ
ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты