ХАМАРДАБАН

ХАМАРДАБАН — РФнинг Бурятия Республикасидаги тоғ тизмаси. Байкал кўлининг жан. ва жан. шарқий соҳилларида. Уз. 420 км, энг баланд жойи — БайшинтЎла (2995 м). Гнейс, кристалли сланец, оҳактош, базальтдан ташкил топган; гранит интрузияси кўп. Иқлими кескин континентал. Йиллик ёғин 400— 500 мм, ғарбий қисмида 800 — 1300 мм. Шим. ён бағирларида оққарағайкедр, жан. ён бағирлари қарағайтилоғоч ўрмонлари билан қопланган. Жан. да ўрмонли дашт ва дашт ерлар учрайди. 2000 м дан баландда тоғ тундраси ўсимликлари ўсади.


Кирилл алифбосида мақола: ХАМАРДАБАН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ОСИЁ
РОССИЯ
ХИТОЙ
БУРЯТИЯ
ПОМИР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты