ХАНГАЙ — Монголиянинг марказий қисмидаги тоғлик. Уз. 700 км чамасида, эни 200 км гача, бал. 2000—3000 м, энг баланд жойи 3905 м (ОтхонТангри тоғи). Гранит, сланец, қумтош ва базальт жинсларидан тузилган. Чўққилари ясси, ён бағирлари кенг водийлар билан парчаланган. Ландшафти қуруқ тоғ дашти, шим. ён бағирларида тилоғоч ўрмонлари бор. Резерватлар ташкил этилган.