ЙЎЛДОШ НЕФТЬ ГАЗЛАРИ

ЙЎЛДОШ НЕФТЬ ГАЗЛАРИ, йўлакай нефть газлари — нефть ва газ углеводородларидан ҳосил бўлган маҳсулотлар сифатида табиатда доимо бирга учрайдиган газлар. Ҳар қандай нефть уюмида маълум бир миқдорда газ миқдори мавжуд ва у қатлам шароитида нефтда эриган ҳолатда бўлади. Нефть ер юзасига чиққан пайтда у билан биргаликда чиқади.

Қатлам нефтидан ажраладиган ва унинг ҳаракат йўлида бурғи қудуғи оғзидаги асбоблардан то нефтни йиғувчи пункт резервуарларигача ажраладиган газларнинг умумий миқдори потенциал газ омили деб аталади. Газ омили қатламда нефтда эриган газ миқдорини ифодалайди ва унинг қатламдаги миқдори захира сифатида ҳисобланади. Қатламдаги газ омилининг миқдори ва эриганлик даражаси қатламнинг тўйинганлик босимига боғлиқ. Демак, қатламдан олинаётган нефть ер юзига чиққач, газсиз нефть ва нефть газига ажралади. Нефть билан чиқадиган Йўлдош нефть газларининг 1 т нефтга тўғри келадиган миқдори бир неча м3 дан бир неча юз кубометргача бориши мумкин. Бу миқдор нефтнинг физик хоссаларига, қатламнинг жойлашиш шароитлари ва режимига, қатлам босими ва т-расига ҳатто йил фаслига ҳам боғлиқ ҳолда метан, этан, пропан, бутан, пентан ва гексан газларидан ташкил топган бўлади (езда Йўлдош нефть газлари миқдори нисбатан кўпроқ).

Йўлдош нефть газлари таркиби, асосан, тўйинган углеводородлардан иборат. Аксарият ҳолларда, бу газ метан ва этандан иборат бўлиб, оғир газлар кам учрайди ва уларнинг миқдори ҳам кам.

Газлар нефтдан трап (нефтни газдан ажратадиган асбоб) ёрдамида ажратилади ва бурғи қудуғидан қувур орқали олиб кетилиб, ёқиб юборилади. Бу исрофгарчиликка ва экология мувозана-тининг бузилишига сабаб бўлади. Йўлдош нефть газларини кон бўйича йиғиб, ундан фойда-ланиш мақсадга мувофиқ (яна қ. Газлар).


Кирилл алифбосида мақола: ЙЎЛДОШ НЕФТЬ ГАЗЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Й ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
АТМОСФЕРА
ОКЕАН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты