ХАНЬ

ХАНЬ, Хан — қад. Хитойда императорлар сулоласи (мил. ав. 206 — мил. 220), ушбу сулола бошқарган давлат ва хитой халкининг номи. X. сулоласи 2 қисмга бўлинган: Ғарбий X. (Сихань — мил. ав. 206 — мил. 25) Аввалги X. (Цяньхань) ҳамда Шарқий X. (Дунхань — мил. 25—220) ёки Кейинги X. (Хоухань). Биринчи X. сулоласининг асосчиси Лю Бан бўлиб, у Гаоцзу номи билан мил. ав. 202—195 й. лари, иккинчи X. сулоласининг асосчиси эса Лю Сю (57) бўлиб, у Гуануди номи билан мил. 25 — 57 й. лари тахтни бошқарган. Ҳар 2 сулола деҳқонлар қўзғолонлари натижасида юзага келган ва тугатилган. Бу сулолалар аввалги анъанавий маъмурий тузум ва тафаккурни янада такомиллаштириш йўлидан борганлар. Айниқса, Хитой императорлари ўзларини Тангрининг ер юзидаги фарзанди, уларга ҳамма итоат қилиши ва бундан бош тортганлар эса жазоланиши лозим, деган ғояни ўзларига дастур қилиб олганлар. Ички ва ташки сиёсат ҳам айнан шу ғояга асосланган.

Ғарбий X. сулоласининг дастлабки даврида қўзғолончилар раҳбарларининг ўлкаларга ҳоким этиб тайинланиши ва бир қанча имтиёзларга, жумладан, ўзи идора қилаётган ҳудуддаги солиқ ва молия масалаларини мустақил ечиш ҳуқуқига эга бўлиши марказий ҳокимиятнинг заифлашиши ва ҳокимларнинг кучайиб кетишига олиб келган. Узоқ йиллар давомида Ҳун империясига ўлпон тўлаш ва унга карши курашиш Хитойнинг иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатган. Уди (мил. ав. 140—87) даврида вазият ўзгарган. Марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш йўлида сиёсий, иқтисодий, маъмурий, ҳарбий ислоҳотлар ўтказилган. Уди даврида X. сулоласи ўз ҳудудини кенгайтириш, Буюк ипак йўлини ҳунлар қўлидан тортиб олиш ва бунга тўсиқ бўлиб турган Ҳун (Сюнну) хоқонлигига қарши курашиш масаласига катта эътибор берган. Бу борада ҳунлар таъсиридан кугулишга интилган давлатлар билан иттифоқ тузиш, «узоқдаги рақиб билан дўстлашиб, яқиндаги душманга зарба бериш» стратегияси амалга оширилган. Шу мақсадда ўша даврда Туркистонда мавжуд бўлган Кангкия (Канцзюй), Фарғона (Даван давлати), Улуғ юэчжи (Даюэчжи) каби давлатларга Чжан Цянь 2 марта элчи килиб юборилган. Фаргонага 2 марта қўшин юбориб уруш килган.

Удидан кейинги даврда мамлакат инкирозга юз тута бошлаган. Узок, йиллар олиб борилган урушлар X. империяси ҳудудини кенгайишига олиб келган бўлсада, улар мамлакат иқтисодини заифлашиши, солиқларнинг кўпайиши, ички сиёсий ва ижтимоий вазиятни кескинлашишига олиб келган. Ванман ҳукмронлиги даврида (мил. 9—22) Хитойда «Кизил қошликлар қўзғолони», «Яшил дарахтзорликлар қўзғолони» каби деҳқонлар ҳаракати бўлиб ўтиб натижада Ғарбий X. сулоласи якун топган. Ушбу сулолага мансуб айрим амалдорлар, жумладан, Лю Сю фурсатдан фойдаланиб ҳокимиятни қўлга олишга эришган. Мил. 25 й. у ўзини император деб эълон қилиб X. сулоласи номини тиклаган. Аҳолисини тинчлантириш мақсадида солиқ ҳажмини 30 баравар камайтирган. Аҳоли қайтадан рўйхатга олинган ва мамлакатда 21 млн. киши яшаётганлиги аникданган. Давлатнингсиёсийваиқгисодий вазияти яхшилангач, Шарқий X. сулоласи ўзининг ташқи сиёсатини фаоллаштирган. 43—44 й. ларда Вьетнамга қарши уруш қилиб, у ерда ўз назоратини ўрнатган. Шундан кейин X. сулоласи ҳунларга қарши уруш бошлаб, Шарқий Туркистонни босиб олишга интилган. Бу борада маҳаллий ҳокимлар ўртасидаги зиддиятлардан фойдаланишга ҳаракат қилган ва мил. 97 й. бу вазифани Бань Чао бошчилигидаги бир гуруҳ соқчиларга топширган. Аммо X. сулоласи айрим ютуқларга эга бўлган бўлса ҳам натижада ўз мақсадига етишолмаган.

Ҳунларга қарши амалга оширилган тўхтовсиз урушлар, Фарғонага қилган ҳарбий юришлар ва Буюк Хитой деворипш чўзиш ҳамда уни таъминлашга қаратилган ҳаракатлар иккинчи X. империяси иқтисодига салбий таъсир кўрсатган. Мамлакатда хиёнат, қонунбузарчилик, ўзаро низолар, жангу жадаллар, сиёсий ва ижтимоий кескинлик авж олган. Булар натижасида «сариқ белбоғликлар» номли деҳқонлар қўзғолони юзага келган ва X. сулоласи тугатилган. X. сулоласи даврида барпо этилган давлат бошқарув тизими Хитойда давлатчилик тизимининг кейинги тараққиётига катта таъсир кўрсатган. Абдулаҳад Хўжаев.


Кирилл алифбосида мақола: ХАНЬ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ХИТОЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
T-Killah - Барабан
ТОШКЕНТ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты