ЙЎҚЛОВ

ЙЎҚЛОВ, жўқлов , йўқланди — қариндош-уруғ, дўст-танишларнинг маълум муносабат билан ҳол-аҳвол сўраш, қутлаш учун бир-бириникига бориш одати. Йўқлов кишиларни қадр-оқибатга ўргатадиган миллий анъанадир. Йўқловнинг баъзи хиллари: келинни йўқлаш — қиз узатилгач, 7—8 кун ўтгандан сўнг унинг опа-сингил, келинойилари махсус дастурхон тайёрлаб, келинни йўқлайдилар. Фарзанд кўрган аёлни Йўқловда махсус тайёрланган дастурхон устига кийимлик, чақалоққа кийим-кечак қўйиб борилади. Сафардан қайтганни Йўқловда ҳаж, узоқ савдо сафаридан, армия, ўқиш, курорт ёки саёҳатдан қайтиб келган кишини йўклаб борилади. Йўқловнинг турларидан бири беморни касалхонага ёки уйга бориб йўқлашдир. Йўқлов билан борганлар азиз меҳмонлар сифатида кутилади, зиёфат билан кузатилади (беморни Йўқлов бундан мустасно). Ўзбекистоннинг айрим туманларида, асосан, чорвачилик билан шуғулланиб келган кўчманчи ва ярим кўчманчи аҳоли ўртасида вафот этганларни эслаб йиғлаш (жўқлов) сақланиб қолган. Йўқловда вафот этган одамнинг қариндош-уруғлари қаерда яшамасин, ўлим ха-барини эшитгач, жонлиқ (қўй, эчки) олиб, мусибатхонани йўклаб эшикдан аза тўртликларини айтиб, йиғлаб киради. Баъзи жойларда йигит ўлган бўлса, от ясатилади, марҳумнинг кийимлари от устига қўйилиб, аёллар унинг атрофида йиғлаб, марҳумни йўклайдилар. Марҳумга қилинадиган Йўқлов ларнинг Ўрта Осиё иклим шароитига мослаштирилганлари ҳам кўп. Mac, лайлак келганда, биринчи қор ёққанда (қорёғди), ўрик гуллаганда, гуллар очилганда, тут пишиғида, қовун-узум пишиғида ва б. вақтларда ҳам марҳумни эслаб туриш одат бўлган. Бу одатларнинг аксарияти исломгача бўлган эътиқодларнинг қолдикларидир.


Кирилл алифбосида мақола: ЙЎҚЛОВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Й ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Чи-Ли - Опа! (feat. DJ Like)
Чи-Ли - Опа! (feat. DJ Like)
КИЙИМ
ХЛЕБ - Опа


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты