ХАРДИВАЙНБЕРГ ҚОНУНИ — бир ген аллеллари бўйича фарқ қилувчи, ўзаро эркин чатишадиган популяцияларда аллеллар ва генотипик синфлар учрашиши тезлигининг тақсимланишини тасвирловчи қонун. 1908 й. да бирбирларидан мустақил ҳолда инглиз математиги Г. Харди ва немис врачи В. Вайнберглар кашф этишган. X. — В. қ. га биноан, мутация, танлаш босими, миграция ва генлар дрейфи юз бермайдиган ҳолларда аллелларнинг ўзаро учраш тезлиги авлодданавлодга ўзгаришсиз ўтади. Модомики, авлодда аллелларнинг учраш тезлиги отаоналариникига ўхшаш бўлар экан, у ҳодда генотипларнинг ҳам учраш частоталари ўзгаришсиз қолади. Ааллелини «р», ааллелини эса «q» ҳарфи билан белгиланса, у ҳолда p+q=l бўлиши, бу формула ёрдамида популяцияда А ва а аллелларининг учраш тезлиги; АА, Аа, аа генотипларнинг учраш тезлигини эса p2+2pq+q2 формула ёрдамида аниклаш мумкин. X. — В. қ. популяциялар генетикаси учун муҳим аҳамиятга эга. Қонун популяцияларда кам учровчи аллелларнинг аксарият ҳолларда гетерозигота организмларда сақланиб қолишини кўрсатиб беради. X. — В. қ. табиий шароитда амал қилиши жуда қийин, чунки популяцияларга генетик мувозанатни бузувчи ташки ва ички омиллар доимо таъсир этиб туради. Шу сабабли X. — В. қ. ни кейинги популяционгенетик моделлар яратишнинг бошлангич шакли сифатида қараш мақсадга мувофиқ бўлади.