ХАРИТАГРАФИК ТАДҚИҚОТ УСУЛИ — воқеа-ҳодисаларни билиш, илмий таҳлил қилиш ва олдиндан айтиб бериш учун тайёр географик хариталарцэм фойдаланиш усули. Харитаграфик тадқиқот усули қуйидагилардан иборат:
1) хариталарга қараб воқеаҳодисаларнинг жойлашиши, алоқалари ва динамикасини бевосита кўз билан аниқлаб таҳлил қилиш;
2) график таҳлил — хариталар асосида профиллар ва кесмалар чизиш, блок диаграммалар, графиклар ва б. диаграммалар тузиш; 3) графоаналитик ишлар — харитада тасвирланган объектларнинг координаталари, масофалари ва баландлиги, майдони, ҳажми, бурчаги ва б. хусусиятларини харитадан аниклаш;
4) бир хил воқеаҳодисалар (ҳаво траси, аҳоли зичлиги, ҳосилдорлик ва б.)ни хариталарга қараб тадқиқ этишда кўлланиладиган математикстатистик таҳлил;
5) харитадан олинган дастлабки маълумотлар асосида воқеаҳодисаларни математикхаритаграфик моделлаштириш. Булар кўпинча биргаликда ишлатилади.